Президент ташаббуслари талабалар ҳаётида

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали профессор-ўқитувчилари Баратов Дилшод Дониярович, Ҳайитов Бобур Комилович ва Шоназаров Жонибек Ёмғировичлар томонидан филиалнинг 1-босқичида таҳсил олувчи иқтидорли талабалар учун 5+1 дастури асосида Enter Engeneering Pte Ltd, UZ GTL project компаниясига 13.02.2021 йил куни бир кунлик танишув амалиёти ташкил этилди.

Танишув амалиёти Enter Engeneering Pte Ltd махсус автобуси филиалга ташриф буюрди ва талаба ёшларни олиб UZ GTL project компанияси томон йўлга тушди. Enter Engeneering Pte Ltd мехнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўлими бошлиғи Кабиров Эльдар Фанусович, муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича бош мутахассиси Рахимов Умидбек Уриновичлар билан хамколикда ташкил этилди.

 Enter Engeneering Pte Ltd мехнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўлими бошлиғи Э.Ф.Кабиров, муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича бош мутахасиси У.У.Рахимов ва мутахассис О.Шайбаловлар UZ GTL project компаниясига ташриф буюрган барча талабалар ва профессор-ўқитувчиларни техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича бирламчи инструктир билан таништирдилар ва завод қурилиши, ҳамда иш фаолияти, ишчи ходимлар меҳнат қилиши учун яратилган шарт шароитлар билан таништиришга киришилди.

Enter Engeneering Pte Ltd компанияси мехнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўлими ходимлари Э.Ф.Кабиров, У.У.Рахимов, UZ GTL project қурилишида энергетика бўйича менеджери Эшмуратов Феруз Қурбанмуратович, Заместитель руководитель Сираджев Бекзод Батирович ва бошқа ходимлар хамрохлигида экскурсия давомида Enter Engeneering Pte Ltd, UZ GTL project компаниясида фаолият юритувчи ишчи ходимлар, компания ишлаб чиқариш қуввати, компанияда ишлаш учун талаб этиладиган билим кўникмалар, компания ишчи ходимларига яратилган шарт шароитлар, компанияда қўлланилаётган техника технологиялар, ҳамда иш фаолияти билан батафсил танишишди. Шунингдек, UZ GTL компанияси тўла қувватда иша тушганда компанияни бошқариш пульти (бошқарув блоки)да қўлланилаётган автоматик бошқарув панели тузилиши билан батафсил танишдилар.

Талабалар тушлик вақтида ишчи ходимлар истемол қиладиган таомлардан танавул қилишди ва тушдан кейинги экскурсия давом эттирилди.Enter Engeneering Pte Ltd компанияси Заместитель руководитель Сираджев Бекзод Батирович ва бошқа ходимлар хамрохлигида компания лагерига ташриф буюрилди ва лагерда ишчи ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, ходимлар ётоқ жойлари овқатланиш ошхоналари, тиббиёт пунктлари, спорт билан шуғулланиш учун спорт заллари ходимлар махсус кийим бошларини тозалаш хоналари дам олиш масканлари ва спорт майдончалари билан танишдилар.

Филиал талабаларининг 5+1 дастури давомида ташкил этилган ушбу ташриф келажакда ўз мутахассисликларини чуқур эгаллашлари учун туртки бўлиб хизмат қилади.

 

Экскурсия ташкил этувчи: Д.Баратов
ТИҚХММИ матбуот хизмати