Бобур буюк шоҳ ва шоир
Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди.
Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналаридандир. Жорий йилнинг 12 феврал куни "Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти" факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигини "Адиблар хиёбони"да кенг нишонлашди. Талабаларимиз ҳайкал пойига гул қуйишди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзолари Ботир Эргашев ва Рустам Мусурмонлар ҳамда ўқитувчилар Бобур тўғрисида ўқиган - билганларини талабаларга баён қилишди.
Талабаларимиз ўртасида ғазалхонлик кечаси ташкил этилди. Сўнгра талабаларимиз буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳамда Абдулла Орипов ҳайкали пойига ҳам гул қуйишди. Шеърларидан парчалар ўқишди. Талабаларимиз бўш вақтлари мазмунли ўтганидан хурсанд бўлишди. Маънавий озуқа олиб ўзларининг олдиларига катта мақсадлар қуйишди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати