Талабалар турар жойида бобурхонлик
Шеъриятга ошна қалбнинг маърифатга, санъатга ташна бўлиши аниқ. Адабиётнинг таъсирчан кучи дилларга ҳузур бахш этади, ўйлатади, куйлатади, сўйлатади. Шоир ва буюк давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги жойларда кенг нишонланмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 12 февралъ куни "Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти" факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 2-талабалар турар жойида кенг нишонлашди. Бобур ҳаётидан олинган саҳна кўриниши кечани безади десак, муболаға бўлмас. Талабалар ўртасида ғазалхонлик кечаси ташкил этилди. Факультетимизнинг ёш ижодкор талабаси Валиев Саман ижросида Бобур ғазали билан айтиладиган мумтоз ашулалар даврага файз киритди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати