Самарали бошқариш шароит яратишни талаб этади
Бугун 15 мaрт куни Британия вақти билан соат 10.00.да, Ўзбекистон вақти билан соат 15.00.да "Oлий тaълимни сaмaрaли бoшқaриш учун шaрoит ярaтиш" мавзусида ЗООМ платформаси орқали онлайн семинар ташкил этилди. Унда Республика олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари ва вазирликнинг масъул мутасаддилари қатнашишди.
Жумладан, Республика олий таълим кенгашининг раиси, ТИҚХММИ ректори, профессор Умурзаков Ўктам Пардаевич ҳам ўз маърузалари билан иштирок этдилар.Улар ўз нутқида таълим тизимини кенг ислоҳ қилиш, халқаролашув фаолиятини кенгайтириш соҳанинг энг долзарб масалаларидан бири эканини таъкидладилар.Шунингдек, ижтимоий ҳаётимиздан тортиб халқ хўжалигининг турли жабҳаларигача бўлган жараённи илм-фаннинг ривожланишисиз тасаввур қилиб бўлмаслигини даврнинг ўзи кўрсатаётганлигини эътироф этиб, қуйидагиларни қайд этдилар. Таълимнинг халқаро стандартларга хос бўлган уйғунлашув орқали самарали бошқариш масаласи кун тартибига қўйилгани рост.
Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш" концепцияси ҳам худди шу мақсадларни ифода этиши жиҳатидан ҳам муҳим ва аҳамиятлидир. Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришдек қатор вазифалар асосий мақсадимиз сифатида эътиборга молик.
Олий таълим тизимини ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш асосида таълим сифатини яхшилаш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришсиз мақсадга эришиш мушкуллигини уқтирдилар.
Ў.Умурзаков маъруза ниҳоясида доимий ҳамкор сифатида иштирок этиб келаётган Британия Кенгашига ўз миннатдорчилигини билдира туриб, олий таълимни самарали бошқариш учун шароит яратиш борасида ўзаро ҳамкорлик ижобий натижалар беришига ишонч билдириб ўтдилар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати