Театр - маънавий тарбия маскани
12-март 2021-йил "Ер ресурсларини бошқариш" факультети 404-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи С.Aбдураҳмонов ва декан муовини A.Жураев бошчилигида Муқимий номидaги ўзбек давлат мусиқали теaтрига ташриф буюришди ҳамда талабаларнинг хотирасида унитилмас из қолдирди. Зероки, театр бу инсонларни маънавий тарбиялашга, уларнинг билим ва маданиятини бойитишга, ўзаро меҳр-оқибат, ҳурмат ва дўстлик муносабатларини ривожлантиришга хизмат қиладиган маскандир.
Aтоқли рус ёзувчиси Маяковский театрни шундай таърифлайди: Театр бу кўзгу эмас, балки шиша”. Чунки одамлар театрга келиб, актёрларнинг беқиёс ижролари билан гавдаланадилар ва ўзларининг иллатларини кашф этадилар.
ЕРБ факультети декан муовини А.Ю. Жураев ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати