Умумхалқ хайрия ҳашари
Баҳор фаслида барча ҳудудларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари авж олади. Шаҳар ва қишлоқлар, маҳалла ва кўчаларда турли хашар тадбирлари уюштирилади. Маълумки, халқимиз маънавиятида, қадриятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалари мавжуд. Масалан, ҳашар деб аталган тадбир кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради. Мазкур тадбирда ёшу-кекса отахонларимиз иштирок этиб, фарзандлару, набираларга халқимиз маънавиятида, тарихида бир неча юз йилликлардан буён эъзозланиб келинаётган урф-одатлар, қадриятларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берадилар.
Бугун "Ер ресурсларини бошқариш" факултети талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилари «Наврўз» умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, таълим муассасаларида ва ташкилотларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ҳудудларда санитария ҳолатларини яхшилаш мақсадида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди. Ушбу ҳашарда барча иштирок этди. Унда факултетга қарашли ер участкалари ва ҳудудларида факултет атрофини ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшишди.
ЕРБ факултети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати