Шаҳидлар хотираси ўчмас абадий
“Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси доценти Т.Байзаков "Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультети 1 курс талабаларини 2021 йил 13 март куни, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Бўзсув канали бўйида (Амир Темур шоҳкўчаси бўйлаб жойлашган). Мажмуа барпо этилган жой 20-аср 20-йилларига қадар Тошкент шаҳрининг хилват чеккаси бўлган, 40-йилларда худди шу жойдаги 3 та қатлгоҳда шўролар томонидан миллатнинг илғор вакиллари, бегуноҳ ватандошлар қатл қилинган Шаҳидлар майдонига ташриф буюришди. Т.Байзаков талабаларга мунтазам тартибли лойиҳаланган ям-яшил паст-баланд ҳудудни Бўзсув канали иккига ажратгани тўғрисида айтиб ўтди.
Бундан ташқари талабалар мажмуа марказида тик устунларга ўрнатилган ферузаранг қовурғали гумбазли айвон металл қурилмалардан ишланиб гозғон мармари билан қопланган, пойгумбази ганчкори муқарнаслар билан зийнатланган; гумбаз ичи ганч ўймакорлигида ишланган. Гумбаз остидаги ҳандасий шакллардан нақшлар ҳосил қилиб безатилган мармар полда нефритдан ишланган рамзий сағана атрофга сукунат таратиб туради; сағана шаҳид кетган ватандошларнинг рамзий қабридир. Шунингдек, 2002 йилда шу ҳудудда қад кўтарган "Қатағон қурбонлари хотираси" музейи мажмуанинг таркибий қисмлари билан танишди.Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга Т.Байзаковдан кераклича маълумотлар олишди.
“Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси доценти Ў.Халиқназаров ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати