“Power of innovation” танлови ғолиблари аниқланди
2020 йилнинг 12 март куни Қарши шаҳрида инновацион ғоялар ва ишланмалар кўргазмаси ўтказилди. Қарши шаҳридаги Корхоналарни хусусийлаштириш ва соғломлаштириш клиникасида бўлиб ўтган кўргазмада Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги 12 та Олий таълим ва илмий тадқиқот муассасасининг умумий 68 турдаги ишланмалари ва 15 та тадбиркорлик субъектининг жами 45 та маҳсулот турлари жой олди.
Жорий йилнинг 13 март куни кўргазма иштирокчилари орасидан “Энг яхши ишланма”, “Энг яхши стенд” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Ғолиб иштирокчиларга Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илм-фан ва илмий техникавий тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ш.Отажонов ва Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий амалий маркази директори ўринбосари А.Собирхонов томонидан сертификат ва пул мукофотлари топширилди.
1- ўрин ТИҚХММИ Қарши филиали ТЖИЧАБ таълим йўналиши 213-гуруҳ талабаси Пўлатов Наврўз Миртемир ўғлига насиб этиб, 15 миллион сўм билан рағбатлантирилган бўлса, 2 - ўринни Эгамбердиев Беғамжон Абдуллаевич эгаллаб 10 миллион сўмни қўлга киритди. 5 миллион сўм пул ютуғини олиб 3 - ўринни Исмоилов Бобур Улуғбек ўғли ишғол этди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати