Ҳашар элга ярашар
Халқимизда дунёнинг бошқа халқлари ўрганадиган, ҳавас қилса арзийдиган қадриятлари, урф-одатлари талайгина.Шулардан бири - бу ҳашар. Неча юз йиллардан буён давом этиб келаётган ушбу анъанага кўра тозалик, озодалик, кўча-хиёбонларни обод қилиш, дарахтларга ишлов бериш, атроф-муҳитни озода-саришталигини таъминлаш каби ишлар бажарилади.
2021-йил 13-март “Умумхалқ хайрия ҳашари” куни муносабати билан Тошкент Ирригатция ва қишлоқ хўжалигини механизатциялаш муҳандислари институти Бухоро филиали ҳудудида эпидемиологик осойишталигини сақлаш, соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигийеник маданиятни тарғиб қилган ҳолда профессор-ўқитувчилар томонидан ободонлаштириш ва коўкаламзорлаштириш ишлари юқори кайфиятда давом этмоқда.
ТИҚХММИ матбуот хизмати