Шаҳидлар майдонига ташриф

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришиши билан унинг маънавий ҳаётида янги давр - уйғониш, ўзликни англаш даври бошланди. Совет давридаги маъмурий буйруқбозлик тизими манфаатларига бўйсундирилган тарихни сохталаштириш, нотўғри талқин этишга барҳам берилди. Эндигина шаклланаётган миллий мафкурамизнинг асоси бўлмиш миллий тарихни қайта тиклаш имконияти туғилди.

Собиқ мустабид тузум даврида халқимизнинг юзлаб асл фарзандлари ном-нишонсиз кўмиб ташланган Тошкент шаҳрининг Бўзсув соҳилидаги қаровсиз жой давлатимиз раҳбари ташаббуси билан обод зиёратгоҳга айлантирилди. 2000 йилда бу ерда “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи бунёд этилди. Мажмуа таркибида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ташкил қилинди. 31 августни Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида нишонлаш эзгу анъанага айланди.

Жорий йилнинг 13-апрел куни  “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг 414 гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи З.Хафизова билан биргаликда  «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрдилар.   Талаблар у ерда «Қатағон қурбонлари хотираси» музейидаги экспонатлар билан танишишди. Талабалар музей ходимларига ўзларининг қизиқтирган саволларини беришди ва керакли маълумотларни олишди.

414-гуруҳ мураббийи З.Хафизова ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати