Рўза тутиш – тан - сиҳатлик гарови

Институт хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси модераторлигида ZOOM платформаси асосида фаолият олиб бораётган аёл профессор-ўқитувчилар ва талаба-қизларни таклиф қилган ҳолда “Рўза тутиш – тан - сиҳатлик гарови” мавзусида вебинар ташкил этилди. Вебинарга институтнинг Бухоро ва Қарши филиалларидан ҳам хотин-қизлар қатнашдилар. Модератор З.Исмаилова барча қатнашувчиларни муқаддас Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан табриклаган ҳолда, бу ой ўзи билан тинчлик, хотиржамлик, қут-барака, файз ва гўзаллик олиб келишини таъкидлаб ўтди. Бу ойда Рамозон рўзасини тутишнинг ҳам бир қанча қоидалари борки, уни адо этиш баробарида савоб ва яхшилик олинса, иккинчидан Муқаддас ойнинг ҳурмати ҳам жойига қўйилади деб ўз фикрини айтиб ўтди. Рамазон ойида рўза тутиш қоидалари, Рўзанинг даражалари, Рўзанинг шартлари, Рўзанинг турлари, Рўза тутиш тан - сиҳатлик гарови каби масалаларда “Нотиқлик санъати академияси” таълим муассасаси раҳбари, институт матбуот котиби, филология фанлари номзоди, доцент Рахимбой Жуманиёзов  томонидан вебинар суҳбат ташкил этилди.  

Айнан бундай вебинарлар Рамазон ойи бошланишида ўтказилиши, бу борада кўпроқ қизлар, аёл профессор-ўқитувчиларни жалб қилинганлиги, аёлларимиз томонидан айниқса, ифторликларга тайёргарлик масалаларига эътиборни қаратиш ва исрофгарчиликка қарши масалага аҳамият бериш, муомала маданиятига, дўстона муносабатга, оилада ва институтда бир-бирларига нисбатан яхши муносабатда бўлиш каби масалаларда улар билан суҳбат ташкил этишдан иборатдир. Рахимбой Жуманиёзов томонидан шундай фикрлар ҳам ўртага ташланди. Муқаддас ойда нафсни ёмон ниятлардан тўхтатиш, фойдасиз ва уятсиз сўзларни гапиришдан ва эшитишдан ўзини сақлаш, биров билан уришишдан, ҳар қандай гуноҳ ишлардан ўзини тортиш, шу билан бирга, ҳулқни янада юксалтириб, аёллар ва қизларни  миллатимизга ёт бўлган ҳолатда кийиниб юришидан қайтаришимиз лозимдир.

Ваҳоланки, бундай суҳбатлардан сўнг иштирок этаётган қатнашувчилар томонидан савол - жавоблар ва фикрлар билдирилди. Берилган саволларга Р. Жуманиёзов ва З. Исмаиловалар томонидан жавоблар етарлича олинди. Рамазон ойини чиройли хулқ, одоб-аҳлоқ қоидаларига ва шу билан бирга институтнинг ички тартиб қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказиш ҳар бир профессор - ўқитувчилар ва ходимларни, шу билан бирга талабаларимизнинг вазифаларидан бири деб биламиз. Бу борада яна суҳбатлар олиб бориш таклифлари тушди. Кейинги суҳбатларимизни мавзуларини танлаган ҳолда яна давом эттириш мақсадга мувофиқдир.

ТИҚХММИ матбуот хизмати