Самарқанднинг тарихий қадамжоларига ташриф
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида талабаларнинг маънавий-маърифий, маданий савиясини мунтазам ошириб бориш, уларнинг ўқишдан бўш вақтини мазмунли ўтказишини таъминлаш, талаба ва ўқувчилар туризмини ривожлантириш, ёш авлодни мамлакатимизнинг тарихий жойларига ва буюк аждодларимизнинг муқаддас зиёратгоҳларига доимий ташрифларини уюштириш мақсадида 11.04.2021 куни “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси стажёр-ўқитувчиси Атакулов Динислам Ермаганбет ўғлининг мураббийлик гуруҳи СХМ йўналлиши 202-гуруҳ талабалари билан биргаликда салкам 3000 йиллик тарихга эга бўлган ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар.
Дастлаб ер юзининг сайқали деб тан олинган, Амир Темур бирлаштирган йигирма етти давлат пойтахтида жойлашган машҳур Регистон майдонига, «Тирик шоҳ» мақбаралар мажмуаси яъни Шоҳи Зинда ва Марказий Осиё меъморчилигининг ноёб асари сифатида эътироф этилган Амир Темур мақбараси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мангу қўним топган маскан – Самарқанд марказидаги Ҳазрати Хизр мажмуаларига ташрифлар амалга оширилди.
Ушбу зиёрат талабаларнинг маънавият, тарих, санъат соҳасида ҳамда миллий қадриятлар ва анъаналар, маданий меросимиз тўғрисидаги билимларини бойитиш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини юксалтириш, уларнинг тарихий-маънавий меросимиз, урф-одат ва анъаналаримизга ҳурматини янада оширишда маълум даражада хизмат қилади. Талабалар мазкур зиёратдан ўзлари учун керакли бўлган қизиқарли ва бой маълумотларга эга бўлиб, катта таассуротлар билан қайтдилар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати