ТИҚХММИ БУХОРО ФИЛИАЛИ ТАЛАБАЛАРИ УЧУН МАЪРУЗА ЎҚИЛДИ
ТИҚХММИ «Назарий ва қурилиш механикаси» кафедраси мудири, профессор М.Мирсаидов Бухоро вилоятига қилган сафари давомида иқтидорли мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари билан учрашиш билан бирга ТИҚХММИ Бухоро филиалининг Гидромелиорация, Гидротехника қурилиши ва Гидромелиоратив ишларни механизациялаш факультетларининг 3-курс талаба ва ёш ўқитувчиларига «Материаллар қаршилиги» фанининг махсус бўлимлари, «Иншоотлар зилзилабардошлиги» фанларидан ҳамда Институтнинг «Назарий ва қурилиш механикаси» кафедрасида бажарилаётган илмий ишлар бўйича маърузалар ўқиди.
Бу ўқилган маърузаларнинг электрон вариантлари ТИҚХММИ Бухоро филиалининг талаба ва профессор-ўқитувчилари келгусида ўз ишларида фойдаланишлари учун филиалнинг ресурс марказига топшири
Ўқилган маърузалар бўйича берилган саволларга М.Мирсаидов тўлиқ жавоб беришга ҳаракат қилди.
Институт матбуот котиби Раҳим Жуманиёзов