Талабалар пансионатда
9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” юртимиз бўйлаб, ҳали ҳануз давом этмоқда. Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Қ.Шавазов, "Ер ресурсларини бошқариш" факультети декани Ш.Нарбаев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, ёшлар иттифоқининг факультет етакчиси Ш.Қодиров ҳамда факультетда таълим олаётган иқтидорли ташаббускор талабалар билан бирга Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида яшаётган қариялар ҳолидан хабар олиш ва уларни ушбу байрам билан қутлаш учун ажойиб концерт дастури уюштиришди.
Истеъдодли талабаларимиз ижросида янграган дил тортар куй-қўшиқлар ва қизларимиз томонидан ижро этилган рақслари пансионатда истиқомат қилаётган кексаларимизга жуда манзур бўлди. Улар талабаларимиз билан биргаликда рақсга тушишди. Пансионатда жами 158 кексаларимиз истиқомат қилиб, улар орасида уриш қаҳрамонлари ва Фронт ортида шижоат кўрсатган фахрийларимиз ҳам борлиги жуда қувонтирди.
Тадбир сўнгида талабаларимиз ҳар бир хоналарга кириб соғалар ва гуллар улашиб, суҳбатлар олиб бришди. Улар уруш дкври қаҳрамонларини Хусаинов Муҳаммад Зайнигутдинович ва Фронт ортида шижоат кўрсатган Чинова Валентина Федоровна билан узоқ суҳбатлашишди.
Фахриларимиз урушнинг мудҳиш кунлари ҳақида талабаларга сўзлаб, юртимизни тинчлиги дастурхонимиз тўкинлигига шукур қилишлари ва яратилган шароитлардан оқилона фойдаланиб, аъло баҳаларда ўқиб, юртимизни янада гуллаб яшнашига ўз ҳиссасини қўшишларини тилаб дуолар қилишди. Шундан сўнг бу ташрифимиздан мамнун бўлган кексаларимиз бизга ва ташкилотимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдириб, хурсанд бўлишди.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
Институтнинг матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов