Оиланинг мустаҳкамлиги жамиятнинг маҳкамлигидир
Оила жамиятимизнинг бошланғич бўғини, элимизнинг гўзал урф-одатлари ва қадриятларини ўзида асровчи муқаддас мўъжаз маскан. Эзгуликлар оиладан бошланади, ундан маҳаллага кўчади, жамиятга кириб боради. Бу айни ҳақиқат. Ўрган йилларда ҳам махаллаларида Маънавият ва маърифат маркази, Адлия бўлимлари, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи кенгашлари билан ҳамкорликда ижтимоий, маьнавий-маърифий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида ”Мақсад, бурч ва масъулият”, “Юксак ҳуқуқий онг ва маданият”, “Китоб ва китобхонлик инсон маънавияти кўзгуси”, “Фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни ва масъулияти”, “Оилада шахсий кутубхона ташкил қилиш” мавзуларида тарғибот тадбирлари ўтказилганди. Эндиликда бундай хайрли ҳаракатлар онлайн тарзда ўтказилаётгани ҳам аҳамиятлидир.
Оиланинг муқаддаслиги, фарзанд ва ота-оналар бурчи, жамият тараққиётини белгилашда оила мустаҳкамлигининг аҳамияти, миллий қадриятлар ва урф-одатлар давримизнинг долзарб мавзуларидандир. Жорий йилнинг 15-май куни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги “Оила” марказининг “Ўзбекистонда оилани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини тадқиқ этиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида ташкил этилган “Ўзбекистонда оилани ижтимоий-демографик ривожлантиришнинг асосий омиллари” Республика илмий – амалий ОНЛАЙН конференциясига қатнашилди.
Ушбу коференцияда Оилани ижтимоий-демографик ривожланиш истиқболлари, муаммолари, оиланинг иқтисодий фаравонлиги давлат эътиборида, ёшларнинг ижтимоийлашувида оилавий қадриятларидан фойдаланиш амалиёти тўғрисида маърузалар тингланди. Ушбу конференцияда институтимизнинг аёл профессор-ўқитувчилар фаол қатнашдилар.
Институт хотин - қизлар Кенгаши раиси Зулфия Ҳафизова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати