Илмий – тадқиқот ишларига талабаларни жалб қилиш
2019 йил 14 июнь куни соат 11-00 да институтнинг Б бино 112 хонасида Илмий - тадқиқотлар, инновациялар ва илмий - педагог кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Ш.Имомов, Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими ҳамда Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими ходимлари билан навбатдаги талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда Гидротехника қурилиши факултетининг фаол иқтидорли ёшлари билан Ш.Имомов томонидан Ўзбекистонга киритилаётган инвестициялар, ёш олимлар, талабалар доирасида фаолияти йўлга қўйилган лойиҳалар ҳамда кўп тармоқли давлат грантлари ҳақида маълумотлар берилди. Учрашув давомида бўлим ходимлари ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини бериб, талабалар билан дўстона мулоқот қилишди. Талабаларнинг қишлоқ-хўжалиги, гидротехник иншоотлар ва насос станцияларининг иқтисодий самарадорлигини таъминловчи омиллар ҳақида берган саволига жавоб берар экан, Ш.Имомов бунинг замирида мактабда олинадиган таълим, олий таълимдаги юқори ўзлаштириш, таълимга қаратилаётган рағбатлантиришлар ётганлигини айтиб ўтди. Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими ҳамда Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими ходимлари Н.Шаймонов, З Темировалар сўзга чиқиб талабаларнинг юзага чиқмаган янги инновацион ғоялари бўлса, уларни юзага чиқариб ва бу ғояларни ишлаб-чиқаришга тадбиқ этиб янада такомиллаштириш йўллари тўғрисида айтиб ўтдилар. Бундай учрашувлар сонининг ортиши иқтидорли ёшларни юзага чиқаришдаги яна бир қадам бўлади десам муболаға бўлмайди.
Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими методисти З.Темирова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов