Ишлаб чиқариш хамда ўқув жараёни хамжиҳатлиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиззах ва Сирдарё вилоятларида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”, 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4801-сон қарорнинг 10 пунктида қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида Институтимиз ректори У.Умурзақовнинг 2021 йил 12 майдаги 481/т буйруғига асосан Гидромелиорация факультетининг “Сув хўжалиги ва мелиорация” бакалаврият таълим йўналиши 3-босқич 1-5 гурух талабалари ўқув режа асосан Жиззах вилояти Дўстлик туманида ишлаб чиқариш амалиётини ўташга жалб қилинди.
Талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиёти эксперимент тариқасида Жиззах вилоятида ташкил қилинишида қуйидагилар инобатга олинган:
1. Ирригация ва мелиорация объектлари билан яқиндан танишиш;
2. Иш жараёнларини кузатиш;
3. Лойиҳа хужжатлари билан танишиш;
4. Қурилиш ва сув хўжалиги объектларига даврий равишда олиб чиқиш орқали амалиёт ва институтда олган билимларини мустахкамлашга йўналтирилади.
Келгусида эришилган натижалар бўйича сайтда хабар бериб турилади.
Ирригация ва мелиорация кафедраси мудири, проф. Бегматов И.А ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати