Ижарада яшовчи талабалар билан суҳбат
Жорий йилни 12 октябрь куни "Ер ресурсларини бошқариш" факультети анжуманлар залида факультет декани Ш.Нарбаев ҳамда Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ташаббуси билан талаба-ёшлар ўртасида ижарада ва яқин қариндошини уйида истиқомт қилаётган талабалар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда институтнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича бўлим бошлиғи Ҳ.Хайдаров, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ФМБТ ва ЭҚКБ катта тезкор вакили лейтенант С.Ҳасанов, гуруҳ мураббийлари ва талаба-ёшлар иштирок этишди.
Тадбирга сўзга чиққанлар талабаларга энг аввало, уй эгаси билан ижара шартнома қилиш лозимлиги тўғрисида керакли маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, ижарада яшаш тартиб қоидалари тўғрисида, ижарада яшаш манзили бўйича маҳалла ҳамда участка нозири билан доимий алоқада бўлишлари лозимлиги тўғрисида батафсил маълумотлар беришди. Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар орқали жавоб олишди.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов