Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини  суғориш усуллари

Мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда сув ресурслари муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодиёт тармоқлари орасида қишлоқ хўжалиги энг йирик сув истеъмолчиси саналади. Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда янги, замонавий сув тежамкор технологияларни амалиётга татбиқ этиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Шу мавзуда бугун институтимизнинг Б ўқув биноси 08 аудиторияда 3 босқич талабаларига  Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини  суғориш усуллари мавзусида Очиқ маъруза бўлиб ўтди. Маърузани Ирригация ва мелиорация кафедраси доценти Касимбетова Салтанат Абдуллаевна ўқиди. Маърузачи дарс аввалида талабаларга Суғориш усули мазмуни ҳақида батафсил маълумот бериб, сўнгра суғориш турлари ҳақида айтиб ўтди.  Суғориш турларини тушинтирар экан,   ҳар бир усулнинг афзалликлари ва камчиликлари ҳақида тушинтириб ўтди. Очиқ маърузада Ирригация ва мелиорация кафедраси ассистенти Шоҳрух Азизов ҳамда Ўқув-услубий бошқарма методисти Мафтуна Тошевалар иштирок этишди.

 

 

Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти.