Ёшлар ҳафталигининг учинчи куни
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти раҳбарияти ҳамда Институт ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан ташкил этилган ёшлар ҳафталиги лойиҳаси 3-куни, 3-ташаббус бўйича "Нима? Қачон? Қайерда?" номли ўзгача услубда факултетлараро 6-шартдан иборат ўйин ўтказилди. Бу ўйинни профессор-ўқитувчиларимиз талабалик вақтларида ўйнашган. Уларни фикрини, талабаларни фикрини инобатга олиб, ўтказдик. Умумий талабалар қамрови 320 дан ортиқ иштирокчилар, томошага келганлар ва кузатганлар билан. 1-шарт компютерда жамоалар қизиқарли саволларга жавоб беришди.
2-шарт бўйича институт кичик боғчасида топишмоқ ўйини ўтказилди.
3-шарт бўйича В бинода интернет маълумотлари асосида Кроссворд ечиш ўйини ўтказилди.
4-шарт бўйича институт ҳовлисида А бино катта фонтан атрофида чекланган иш қуролларидан фойдаланиб, ўз факултетини акс эттирадиган расм чизиш, макет ясаш ўйини ўтказилди. (2 та ватмин А3 формат қоғоз, битта қайчи, битта қора қалам, 2 та фломастер, 2 та рангли қоғоз, 1 та клей, 2 та рангли қалам) билан шунақа даражада нарсалар ясалишини ҳеч ким кутмаган эди.
5-шарт жамоалар ўз факултети ўқитувчилари, раҳбарлари ҳамда институт ҳақида қизиқарли саволларга жавоб беришди.
6-шарт мозайка ёшликда кўпчилик бу нарсани севиб ўйнаган биз талабалар иштирокини ҳисобга олиб 6-шарт Ётоқхонада ўтказдик. 1000 қисмлик мозайкани қайси факултет биринчи йиғиш ўйини бўлди. Ётоқхонада талабалар 5 кишилик жамоалар ўйинини соат 00-00 га қадар декан муовинлари бошчилигида кузатишди ва ғолиблар ҳам аниқланди. Барча хурсанд
5 та шарт бўйича якуний натижалар қуйидагича
1-ўрин 5 та шарт бўйича 198 бал ва 1000 талик мозаикани 100 % тераолган ягона иштирокчилар ЕРБ факултети жамоаси
2-ўрин 5 та шарт бўйича 194 бал ва 1000 талик мозаикани 64,1 % тераолган ҚХМ факултети жамоаси
3-ўрин 5 та шарт бўйича 152 бал ва 1000 талик мозаикани 62,1 % тераолган ГИМ факултети жамоаси
1 та номинация "Энг яхши иштирок этган жамоа" сифатида 5 та шарт бўйича 196 балл ҳамда 1000 талик мозаикани 43,5 фоиз йиғаолган ГТҚ факултети жамоаси Ёшлар ҳафталиги якунида тақдирланади. Лекин, очиғини айтиш лозим биринчи бор бу ўйинни ташкил этдик институт ҳудудида қизиқарли бўлди аммо, камчиликлари ҳам бор. Камчиликлар учун иштирокчилардан узр сўраймиз, албатта, баҳолар нисбий лекин, кейинги йили бу хатоларни тўғрилаймиз. Аммо, 100 % 1000 талик мозаика йиғган жамоани тан олиш лозим. Охиригача уюшқоқлик билан ҳаракат қилган ЕРБ факултети жамоаси аъзоларига миннатдорчилик билдирамиз.
Институт ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти маълумоти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов