Энг яхши илмий мақола танлови
Институт ректорининг 2019 йил 13 августдаги 776 А/Ф – сонли буйруғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ёш олимлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий фаолиятини юксалтириш, уларнинг янги инновацион технологияларга қизиқишлари ва интилишларини қўллаб-қувватлаб, илмий изланишнинг мазмун-моҳиятини ёритишга бағишланган “Энг яхши илмий мақола” мавзусидаги мақолалар танлови комиссияси 14 ноябр куни қуйидаги 4 йўналиш бўйича ўз ишини бошлади:
- Сув ресурслари, атроф-муҳит муҳофазаси. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш.
- Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш. Қишлоқ ва сув хўжалиги электр таъминоти.
- Қишлоқ ва сув хўжалигини механизациялаш.
- Ер ва сув ресурсларини самарали бошқариш ва унинг ташкилий-иқтисодий механизмлари.
Ушбу танловда иштирок этаётган барча талабаларимизга омад тилаб яхши натижаларни кутиб қоламиз.
Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими ходими Дилмурод Акбаров ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов