Ёшлар ҳафталигида инновациялар куни
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида талабаларнинг интилувчанлиги, ташаббускорлиги ва ташкилотчилик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича муҳтарам Президентимиз Ш. М. Мирзиёев томонидан белгилаб берилган беш муҳим ташаббус ижроси юзасидан 2019 йил 11-17 ноябрь кунлари ташкил этилаётган, “Ёшлар ҳафталиги” лойиҳаси доирасида, ёшларнинг илмий соҳага қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, уларда янги техника-технологиялардан унумли фойдаланиб новаторлик имкониятларини намойиш этишга шароитлар яратиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида 14 ноябр куни соат 10:00 да институт ректори томонидан тасдиқланган дастур асосида инновацион ишланма, лойиҳа ва макетлар кўргазмасини ташкил этилди. Новаторлик ва инновация илм-фан тараққиётининг юксак чўққиси хисобланиб, у бевосита инсоният ҳаётининг фаровонлашувига хизмат қилиши лозим.
Соҳа ўзига хос креатив ёндашув, ижодий фантазия ва ишбилармонлик иқтидорини талаб этади. Шу маънода талаба ёшларга бу соҳада ўрнак бўла оладиган шахслар ҳаёти ва фаолияти айниқса, уларнинг талабалар илмий ишларига берадиган баҳоси жуда муҳимдир. Бугунги тадбирда ҳам ана шундай эътиборли меҳмон, Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Олимжон Алижонович Тўйчиев бевосита талабалар даврасида иштирок этди. Ўзининг ҳаётий тажрибалари ва замоннинг энг долзарб талаблари нуқтаи назаридан изланувчан талабаларга зарур маслаҳатларини бериб, инновациянинг ривожланишига хизмат қиладиган ҳар қандай ёрдамни аямаслигини таъкидлаб ўтди.
Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими ходими Дилмурод Акбаров ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов