Илмий тадқиқот натижалари

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори 142 х/c сонли буйруғини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иновацион ривожланиш вазирлиги билан тузилган КХ-А-КХ-2018-297-сонли шартномага асосан "Хоразм воҳаси (Хоразм вилояти ва ҚҚРнинг жанубий туманлари)нинг суғориладиган ерларини гидромодул раёнлаштириш ва ғўзанинг Илмий асосланган суғориш тартибларини ишлаб чиқиш мавзусидаги Давлат грантининг 2019 - йил якуний натижаларни олиш учун тажриба далаларига хизмат сафари ташкил этилди.

Хизмат сафари чоғида тажриба далаларига экилган ғўза далаларига бориб фермер хўжалиги раҳбарли билан биргаликда илмий ишлар натижалари олинди. Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган "Эргаш Рўзимов" фермер хўжалигидаги тажриба даласи жами 7 гектар бўлиб 33 сентнердан пахта ҳосили олинди. Фермер хўжалиги туманда пахта режасини ортиғи билан бажарди ва юқори ҳосилдорликга эришди. Ундан ташқари тажриба далаларидан сўнгги тупроқ намуналари олиб келинди.

“ Геодезия ва геоинформатика” кафедраси ўқитувчиси Ўткир Исломов ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов