Талабалар учун “Stipendium Hungaricum” дастури ҳақида тақдимот ўтказилди
ТИҚХММИ биринчи проректори Проф.Б.Мирзаев бошчилигида бугунги кунда ҳужжатлар қабул қилиш давом этаётган Венгрия ҳукумати томонидан мазкур давлат ОТМларида таҳсил олишни молиялаштирувчи “Stipendium Hungaricum” дастури билан талабаларни таништириш мақсадида тақдимот учрашуви ташкил этилди.
Тадбирда институтимизнинг ИЕЛТС сертификатига эга 1 босқич иқтидорли талабабари “offline”, 2 босқич талабалари эса Зоом платформаси орқали “онлине” иштирок этишди. Учрашувни проректор Б.Мирзаев очиб бериб, бир неча йиллардан бери Венгрия ОТМлари билан имзоланган халқаро шартномалар асосида ҳамкорликда бир қатор халқаро лойиҳалар амалга оширилаётганлиги, бугунги кунда Венгриядаги ҳамкор ОТМлар билан “Double degree” дастурини йўлга қўйиш устида ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, институтнинг Ердан фойдаланиш кафедраси таянч докторанти Илҳом Абдураҳманов сўзга чиқиб, ўз тақдимоти давомида “Stipendium Hungaricum” дастури, унинг мақсад ва вазифалари, молиялаштириш йўналишлари ва турлари, дастурга ҳужжат топшириш тартиби бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтди. Мазкур дастур Венгрия ОТМларида бакалавриатура, магистратура ва докторантурада тўлиқ ва алмашинув асосида таҳсил олишни молиялаштириш учун мўлжалланган бўлиб, ушбу дастуга ҳужжатлар қабул қилиш 2021 йилнинг 16 январига қадар давом этади.
“Stipendium Hungaricum” дастури тўгрисида батафсил маълумотни қуйидаги веб-саҳифадан олишингиз мумкин: https://stipendiumhungaricum.hu/. Ҳужжатлар топшириш эса, қуйидаги веб-саҳифа орқали амалга оширилади: https://apply.stipendiumhungaricum.hu/. Агар сизда дастурда қатнашиш юзасидан саволлар туғилса, Ердан фойдаланиш кафедраси таянч докторанти Илҳом Абдураҳманов (ilhom.isakovich@gmail.com) билан боғланишингиз мумкин.
ТИҚХММИ матбуот хизмати