Инновация ва технология тараққиёт тарҳи
Ихтиролар моҳиятида янгилик туради. Уни оммавийлаштириш эса ташаббус ва ташкилотчилик билан боғланади. Бугунги кунда ҳар бир соҳага инновацион технологияларни жорий этиш ва улардан фойдаланиш бўйича катта кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу ўринда Геодезия, картография ва давлат кадастрлари соҳасида ҳам инновацион технологияларни қўллаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини гувоҳи бўляпмиз.
Бугун ТИҚХММИ нинг “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси ўқитувчиси Журайев Абдулла 2 - курс талабалари билан биргаликда соҳанинг етакчи корхоналаридан бири Геоинформкадастр ДУК мутахассис ходимлар С. Сафайев ва Қ. Каримбайевлар томонидан соҳада амалга оширилаётган ютуқлар ҳамда замонавий технологияларидан бўлган учувчисиз учиш қурилма (дрон) А6Пулс ва Пҳантом 4 Проларнинг афзалликлари, ютуқлари ва ишлаш тизими ҳақида ўқув амалий жараёнда кўрсатиб берилди.
Ҳозирда бу дронлардан қишлоқ хўжалиги ерларини мониторинг қилишда, электрон карталар яратиш учун ортофотопланлар тайёрлашда ва жойларнинг 3Д моделларини ишлаб чиқишда фойдаланилмоқда. Эслатиб ўтамиз Пантом 4Про дрон Россиянинг "Перио" компаниясидан А6Пулс Хитойнинг "ММС" компаниясидан олиб келиниб бугунги кунда Геоинформкадастр ДУК да фойдаланиб келинмоқда.
ЕРБ факултети декан муовини Журайев Абдулла ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов