Соғлом турмуш тарзини олиб бориш

Институт талабалар турар жойида истиқомат қилаётган талабалари билан психологик-психопрoфилактик ишларни амалга ошириш мақсадида 11 декабрь куни 2 – ТТЖ талаба қизлари билан институт психологи М.К. Мухамедова ва тарбиячи-педагог Н. Ҳолиқовалар иштирокида “Талаба қизларнинг ётоқхонага адаптация қилиш жараёни”, “Соғлом турмуш тарзини олиб бориш”, момоларимиздан мерос бўлган “Ибо – ҳаё” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир бошида институт психологи М.К. Мухамедова талаба қизлар билан танишув тренинги ўтказди. Ҳар бир иштирокчи ўз исмининг бош ҳарфига битта сифат келтириб ўтиш кўрсатмаси берилди. Тренингда барча иштирокчилар фаол қатнашишди. Институт психологи “Тозалик – соғлик гарови экани ҳақида сўзлаб, ҳар бир вазиятга ўзбек халқ мақолларидан мисоллар келтириб, талаба қизларни барчалари  гигиена қоидаларига амал қилишлари лозимлиги ҳақида тушунча бериб ўтди. 2 – ТТЖ тарбиячи-педагоги Н. Ҳолиқова ҳар бир қиз ўз яшаётган хонасини тоза – озода тутишлари зарурлиги ҳақида мавзуни давом эттирди. Тадбирда “Соғлом турмуш тарзи” дегани нима?, унга қандай амал қилиш лозимлиги тўғрисида сўз юритилди ва мавзуни мустаҳкамлаш учун “Психолог маслаҳати” каналига мавзу юзасидан мақола берилди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати