​Ватан туйғуси

2018 йил октябрь-декабрь ойларида умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида “МЕН ШУ АЗИЗ ВАТАН ФАРЗАНДИМАН!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасидаги “Ўқувчиларни қизиқиш ва интилишларидан келиб чиқиб уларнинг саводхонлигини оширишга кўмаклашиш” мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 324-сонли мактаб билан ҳамкорликдаги умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида “Ўзбекистон тараққиётида менинг ҳиссам” мавзусида 8-синф ўқувчилари ўртасида кўрик-танлов бўлиб ўтди. Бу беллашувда қуйидаги 8- синф ўқувчилари фахрли ўринларни эгаллади. Рахматуллаев Саидаъло, Собиржонов Дониёр, Ахмадова Нигина, Рахмонова Моҳира ва Рахимова Мохидиллар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Ғолиб ва совриндор ўқувчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети Маънавият-маърифат ишлари бўйича декан муовини Ш.О.Бердиев ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов