ТАРИХИЙ ТАНГА - МУҲРДИР ВАТАНГА

Музей асли мозий муҳри бўлса-да, унда сақланаётган экспонатлар, сувратлар ўтмишни кўз олдингизда жонлантира олиши билан апҳамиятлидир. Тангалардаги рамзлар, муҳрий белгилар, олдb ва орқа томонидаги битиклардан тортиб унинг мис, кумуш, олтиндан ясалганлари қиймати билангина эмас, балки тарихий воқеликни акслантира олиши билан аҳамиятлидир. Қанчадан қанча қўллардан ўтиб, муомала восита сифатида у бизнинг давримизгача етиб келди. Унинг таркиби, нимадан ясалгани, аниқроғи, тарихи билан таништирилиши кишига кенг билим ва маълумотлар бериши билан моҳиятлидир.

2018 йил 14 декабрь куни "Ахборот ва мураббийлик соатлари"да “Гидромелиорация”, “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш”, “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультетлари 1 ва 2 курс рус гуруҳларида Сергей Бородин уй-музейи директори Г. Ахунова ҳамда музей катта илмий  ходими А. Мусакаевалар иштирокида тадбир ташкил этилди. 

Тадбирда тангашунос олима А. Мусакаева томонидан  мамлакатимизда тарихида  товар-пул муносабатлари ўрнатилган даврдан бошлаб амалда бўлиб келган танга-пуллар ҳақидаги қизиқарли тақдимот талабалар ҳукмига ҳавола этилди.

Шунингдек, С. Бородин уй-музейи директори Г. Ахунова томонидан музейда сақланаётган С. Бородиннинг бой нумизматик коллекцияси борасида ҳам маълумот бериб ўтди. Тадбир сўнггида талабалар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Ёшлар ва талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи З. Ҳайдаров ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов