Назм ва наво кечаси
Сўз мулкининг султони, буюк давлат aрбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир, тарихчи Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 530 йиллиги юртимиз бўйлаб жуда кенг нишонланмоқда.
Ана шундай маънавий тадбирлардан бири институтимизнинг "Ер ресурсларини бошқариш" факультети маърузалар залида ҳам бўлиб ўтди. Унда факултетнинг иқтидорли ташаббускор 1 курс талабалари ўзларининг саҳнавий кўринишлар, дилтортар қўшиқ ва рақслари ҳамда икки буюк алломанинг шеъриятидан айрим намуналарини ўзбек, форс, рус ва инглиз тилларида ўқишлари тадбирда катта мазмун бахш этди.
Тадбир жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди. Тадбир сўнгида фаол иштирок этган талабаларни факультет декани ҳамда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Қ.Шавозов томонидан фахрий ёрлиқларни декан муовини Ҳ.Эшова топширди.
"ЕРБ" факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ. Эшова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов