Хорижий ҳамкасблар ташрифи
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан хорижий мамлакатлардаги олий таълим муассасалари, Сув хўжалиги Вазирлиги ва Марказий Осиё давлатларидаги сув хўжалиги соҳасидаги мутахассислари малакасини ошириш бўйича меморандум имзоланган.
Шу асосда Қирғизистон Республикасининг Сув хўжалиги вазирлигидан ташриф буюрган бир гуруҳ мутахассислар ўз малакасини оширишмоқда. Ушбу меҳмонлар 2020 йил 13 март куни институтимиздаги “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедрасининг ўқув лабораториясига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар лаборатория жиҳозлари, ўқув жараёнида ўтказиладиган лаборатория дарслари билан танишдилар ва тажриба алмашдилар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати