Таълим ва интеграцияни ривожлантириш

Институтимиз ректорининг 2020 - йил 2 - февралдаги институт умумжамоа йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини бажариш мақсадида шу йилнинг 12 - март куни “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантириш, замонавий техника ва технологияларини ўрганиш мақсадида 5А313401-Геодезия ва геоинформатика мутахассислиги магистрантлари билан Картография Давлат ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюришди. У ерда магистрантлар соҳа бўйича сўнгги йиларда корхонадаги замонавий технологиялари ва янгиликлар бўйича мутахассислар томонидан керакли маълумотлар олишдилар. Ундан ташқари корхонанинг 85 йиллик музейида ҳам бўлиб қайтишди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати