Қозоғистонлик олим-педагогнинг маърузаси

2019 йил 12-Апрель куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида  “Сув хўжалиги ва мелиорация” йўналиши тингловчиларига  Ирригация ва мелиорация модули бўйича Қозоғистон Республикаси Тараз Давлат Университети “Сув ресурслари” кафедраси доценти PhD доктор Жамалхан Изтелеуович Минарбеков университет фаолияти, у ерда олиб борилаётган ўқув-услубий ва илмий ишлар Университетнинг ҳамкорлик алоқалари Қозоғистонда Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар мавзусида маълумот тақдим қилинди. 6.1 Ирригация ва мелиорация модули  “Суғориладиган ерларнинг шўрланиш сабаблари. Шўрланишга қарши тадбирлар. Шўр ювиш. Ерларни шўр ювишга тайёрлаш. Шўр ювиш муддатлари ва меъёрлари. Шўр ювишни ташкил этиш.”, “Зовур турини асослаш. Табиий ва сунъий зовурлар. Гидротехник зовурлар тизимининг таркиби ва вазифаси. Ётиқ зовурлар, уларни режада жойлаштириш ва кўрсаткичлари ҳисоби. Қурама зовурлар ва уларнинг қўлланиш шароитлари. Тик зовурлар, тузилиши ва таркибий қисмлари. Сув ўтказувчи зовур тармоқлари. Зах қочириш тармоқларини лойиҳалаш принциплари. Зовур модули. Зовур юкламаларини ҳисоблаш. Зовурларнинг сув сарфларини аниқлаш ва уларнинг гидравлик ҳисоблари. Сув қабул қилгичлар. Зах қочириш тармоқларидаги иншоотлар” мавзулари бўйича 4-соат маъруза ўқиди. Илмий-назарий ва амалий моҳиятга эга бўлган маъруза қизиқарли тарзда ўқилгани боис барча тингловчиларда катта тассурот уйғотганини таъкидлаш ўринлидир.

ПКҚТ ва УМО тармоқ маркази бўлим бошлиғи Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов