Ноёб истeъдод эгаси

Абдулла Орипов - ноёб истеъдод эгаси. Чуқур фалсафийлик, миллий руҳ, диний-ахлоқий мезонларга садоқат шоир шеърияти асосларини ташкил этади. Ўзбек халқининг миллий тикланиши, ҳурфикрлилик ва мустақиллик учун курашида Абдулла Орипов шеърияти катта ўрин тутади. Ижодкорнинг шеърий мажмуалари қатор хорижий тилларга таржима қилинган ва алоҳида китоб ҳолида нашр этилган. Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотининг лауреати, Калифорния (АҚШ) Фан, Таълим, Саноат ва Санъат халқаро академиясининг ҳақиқий аъзосидир. Шоир шеърлари, асарлари катта ададларда босилмоқда. Номи абадийлаштирилмоқда.

Тошкентда Адиблар хиёбонида, Қаршининг марказида унга ҳайкал ўрнатилди. Қаршида унинг номида ижод мактаби ташкил этилди. Давлат раҳбарининг Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги қарорида унинг номини абадийлаштиришни, ҳаётини, ижодини чуқур ўрганиш ва тарғиб этишни янада кучайтириш белгиланган. Бу янгиланаётган Ўзбекистонда инсон қадр-қимматига, айниқса халқнинг асл фарзандлари хотирасига муносабат ўзгарганидан далолатдир. Шу жумладан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг 80 йиллигини юқори савияда нишонлаш бўйича бир йилдан зиёд муддат мобайнида қатор тадбирлар ташкил этилди.

Институт ҳудудида Абдулла Орипов номидаги музей ташкил қилинди. Бу музей талабаларимизга адиб ҳақида чуқурроқ малумот олишлари учун яна бир қадам болди. Шу муносабат билан “Электр таминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедрасининг 1-босқич талабалари музейга ташриф буюришди ва жуда катта таасуротга эга болишди.

“Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари“ кафедраси ассистенти А.Давиров ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати