Сифатли кадрлар тайёрлашнинг бош омили

2021 йил 15 апрель куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультетида иш берувчи ташкилотлар билан факультет таълим йўналишларининг ўқув режалари, фан дастурларини экспертиза қилиш ва  бугунги кун талабига мослаштириш масалаларига оид семинар бўлиб ўтди. Семинарга АТБ “Ўзмиллийбанк”, АТБ “Агробанк”, “Сувсаноатмаш” АЖ, “Ўзсувлойиҳа” АЖ, Тошкент вилояти Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасидан, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ, АТБ “Агробанк” Самарқанд вилояти филиалидан мутахассислар ташриф буюришди.  

 

Семинарда иш берувчилар томонидан кўплаб таклифлар берилди, олий таълим муассасалари эътиборини кучайтириши лозим бўлган айрим муаммоли ҳолатлар тўғрисида фикр алмашувлар бўлиб ўтди. Жумладан, талабаларнинг амалиёт даври энг камида 4 ойдан кам бўлмаслиги кераклиги, имкони бўлса тўлиқ бир йил амалиёт ўташи мақсадга мувофиқ эканлиги айтилди. Талаба амалиёт даврида иш берувчилар томонидан ишга қабул қилинади. Ҳам иш ўрганиши, ҳам маош олишини таъминлаш уларда масъулиятни оширишга хизмат қилишини таъкидлашди. Амалиёт тугагандан кейин олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари иштирокида ДАКсини бевосита иш берувчи ташкилотда ўтказиш таклифларини беришди.  Иштирокчилар ушбу семинарни доимий амал қилувчи семинарга айлантириш, унда иш берувчилар рўйхатини кескин кўпайтириш таклифини ҳам киритишди.    

                           ТИҚХММИ матбуот хизмати