Эрасмус+ NICoPA лойиҳасининг навбатдаги онлайн йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 10 август куни Zoom платформасида Эрасмус+ “NICoPA: Аниқ (координатали) қишлоқ хўжалиги учун янги ва инновацион курслар” лойиҳасининг навбатдаги бошқарув онлайн йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда лойиҳанинг Германия, Чехия, Болгария ҳамда Қозоғистон ва Ўзбекистондаги (ТИҚХММИ, ЎзМУ, ТАТУ) ҳамкорлари, шунингдек, лойиҳанинг ташқи тақризчиси, эксперт Др. Андрей Гиренко иштирок этдилар.
Йиғилишда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
- Аввалги йиғилишларда белгиланган топшириқлар ижроси;
- Лойиҳа амалга оширилишининг 18 ойи бўйича ҳисоботларнинг бажарилиши;
- Лойиҳанинг бажарилиши бўйича ташқи тақризчиси – эксперт Др. Андрей Гиренконинг таклиф ва тавсиялари;
- Лойиҳа доирасида жиҳозлар харид қилиш ва бошқа турли масалалар.
Йиғилишда ТИҚХММИдан лойиҳа координатори, Ердан фойдаланиш кафедраси таянч докторанти Илҳом Абдураҳманов ҳамда лойиҳа аъзоси, ЭкоГАТ маркази ўқитувчиси Илҳомжон Асланов иштирок этдилар.
Лойиҳа доирасида ТИҚХММИда тегишли бакалавриатура йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари талабалари учун қуйидаги фанлардан ўқув қўлланмалар яратилмоқда:
- Гидротехника иншоотларини эксплуатация қилишда ГАТ ва масофадан зондлашдан фойдаланиш асослари;
- Геоахборот тизим ва технологиялари;
- Масофадан зондлашнинг қўлланилиши;
- Аниқ (координатали) қишлоқ хўжалиги;
- Замонавий геодезик асбоблар;
- Қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланиш менежменти.
Лойиҳа тўғрисидаги батафсил маълумотни лойиҳанинг қуйидаги расмий веб-саҳифасидан олишингиз мумкин: www.nicopa.eu
ТИҚХММИ Матбуот хизмати