Таълим – ишлаб чиқариш интеграцияси
Институтимизнинг “Электротехника ва мехатроника”, “Умумий техника фанлари” каби кафедраларида таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясига жиддий эътибор қаратилмоқда. Ушбу кафедралар ва “ЎзСтандарт” агентлиги ўртасида илмий-тадқиқот, инновация, профессор – ўқитувчилар малакасини ошириш, талабаларни бевосита ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқинлаштириш мақсадида ҳамкорлик шартномаси имзоланган. Шу туфайли 2019 йил 13 сентябрь кунлари ушбу кафедра мудирлари Х.И.Туркменов ва Р.Ж.Баратовлар агентлик таркибидаги “Ўзбекистон миллий метрология институти” да ҳамкорлик шартномасида кўзда тутилган масалаларни муҳокама этиш мақсадида лабораторияларда музокаралар ўтказишди. Қуйида ушбу жараёндан лавҳалар келтирилган.
Институт Матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов