Ижарада яшовчи талабалар билан суҳбат
Янги ўқув йилини бошлаб юборган талабаларга билим олиш билан бирга, турар жой ҳам зарурлигини инкор этиб бўлмайди. Бунда улар олдида бир неча танлаш имкони мавжуд. Жумладан, талабалар турар жойи, ижара, қариндош ёки яқин инсонлари хонадонлари. Ер ресурсларни бошқариш факултети 306-гуруҳ мураббийи А.Жураев ижарада яшаётган талабаларнинг яшаш жойидан хабар олиш мақсадида уларнинг хонадонларига ташриф буйурди ва талабаларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишди. Талабаларга турмуш тарзи бу инсон ҳаётининг шундай бир таянч нуқтасики, ҳар бир инсон унга таянган ҳолда, ўз ҳаётини тубдан ўзгартиришга эришиши мумкинлиги тўғрисида, шунингдек талабаларга ҳар қандай нохуш вазиятларнинг олдини олиш, қўни-қўшничилик муносабатларида юқори маданият ва хушмуомилаликка риоя қилиш ҳақида тушунча бериб ўтилди.
Геодезия ва геоинформатика кафедраси ўқитувчиси Жураев Абдулла ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов