Самарқанд сафарида
Саёҳатнинг маърифий аҳамияти катта. Билиш ва англаш бобида у инсонга теран маълумотлар беради. Дунёни англаш ва тушуниш учун янада замин ҳозирлайди.
2018 йил 14 октябр куни “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультетининг “Ҳаёт фаолияти xавфсизлиги” кафедраси ўқитувчиси Ф.Абдусаматова мураббийлик гуруҳидаги талабалар билан қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрига сайёҳат уюштиришди.
Саёҳатчилар Регистон майдонида бўлиб, Улуғбек, Шердор, Тиллакори Мир Шахи Заминда мадрасалари билан яқиндан танишдилар ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И. Каримовнинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар.
Саёҳат орқали қилинган зиёрат талабаларни бир-бирига янада яқинлаштирди. Улар орасидаги дўстлик ва ўзаро ишонч мустаҳкамланди. Бундай йўсиндаги тадбирлар, албатта, фойдадан холи бўлмаслиги яна бир бор тасдиқланди.
Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ортиқ Рўзибаев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов