Талабалик - олтин давр

Ҳар бир фаслнинг сингари ҳар бир даврнинг ҳам ўз фазилати ва хислати бор. У тоблайди, ҳаёт синовларидан, турмуш довонларидан муваффақиятли ошиб ўтганларгина нурли қояларни эгаллайди.  Талабалик даври ҳам ҳаммага насиб этавермайди. Демак бу бахт, бу синов, бу омад, бу маъулият палласи. Шу боис бутун дунёвий моҳиятга эга талабалик халқаро аҳамият касб этган. 15 ноябрь куни институтимизда 17-ноябрь - "Халқаро талабалар куни" муносабати билан ва байрам тадбири ташкиллаштирилди. Институтимизнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Рузимурот Чориев  ташаббускорлиги ва ташкилотчилиги билан ўтказилган ушбу тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Маърифий тадбирда, айниқса, Сурхондарё "Бойсун" фольклор жамоасининг ташрифи ва мусиқий табриклари даврага янада файз киритди. Улар ўзларининг фольклор ва эстрада қўшиқларини, аниқроғи бахшиёна ижролари билан кўпчиликнинг эътиборини тортди. Тадбирда факультетларнинг  маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари фаол қатнашишди. Сўнгра ГТК, факультети 3 курс талабаси Боймирзаев Тургунбек ўзинингшўх, дилрабо қўшиқлари билан барча талабаларни рақсга чорлади.

Тарбиячи - педагог, психолог Дилором Сагдуллаева ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов