3-ТТЖ да сиёсий партиялар ва «Ёшлар сиёсий онгини шакллантириш» га мулжалланган
Тадбир “Педагогика, Психология ва ўқтиши методикаси” кафедраси томонидан ташкил этилган ДЕБАТ 2019-йилнинг 13-декабр куни ўтказилди. Кафедра мудири ва профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилган дебат шаклидаги савол-жавоблар айни пайтдаги долзарб муаммоларга қаратилган бўлиб, ёшлар ва жамиятимиз юқори қатламидаги шахсларнинг ҳуқуқий онгини, билмини шакллантиришга йўналтирилган давра суҳбати хисобланади. Ҳозирги куннинг энг долзар масалаларидан бири жамиятимизда олиб бориладиган сиёсий тизимга бўлган қизиқишлар ва норозиликлар бўйича тезкор савол-жавоблар барача ёшлар учун ижобий натижалар бера олшига ишончимиз комилдир. Институтимизда маънавий-маърифий тадбирлар ойини ташкил этилиши бугунги кунда ёшлар онгига ижобий таъсир кўрсатиб келмоқда. Шу жумладан бугунги тадбиримиз ҳам барча профессор-ўқитувчилар ва талаблар онгига ижобий таасуроот кўрсатиш билан бирга, ёшларнинг ўзлигини англашга тўғри йўлни танлашга яна бир имкон бера олади.
- Сиёсий партиялар ва уларнинг фаолияти тўғрисида тушунчалар борми?
- Жамиятимизда сиёсий - хуқуқий тарбия даражалари ҳақида нималарни биласиз?
- Сиз билган қайси давлат сиёсати сизга маъқул?
- Давлатимиз бошқарувининг маъқул томонлари?
- Давлатмиз бошқарувининг номаъқул томонлари?
- Сиёсий партиялар бизнинг жамиятимиздаги ўрни ва вазифалари тўғрисида нималар биласиз?
- Давлатимиз рахбарларининг бошқарув тизимидаги ўрни ва ваколатлари тўғрисида нималар биласиз?
- Давлат бошқаруви сизга маъкбулми ёки маъқбул бўлмаган томонлари тўғрисидаги тушунчаларингизни айтинг?
- Ривожланган мамлакатлар томонидан олиб бориладиган сиёсий-хуқуқий бошқарув тўғрисида тушунчага эгамисиз?
- Қайси давлат бошқаруви сиз учун мқбул?
- Давлат бошқарувида хотин-қизлар ўрни тўғрисида нималар биласиз?
- Бўлиб ўтган сиёсий ўзгаришлар халқ манфаати учун мақбулми?
- Халқ манфаати деганда нимани тушунасиз?
- Ёшларнинг сиёсий тушунчага бўлган муносабатлари қай даражада?
- Нега барча ёшлар қатламида ички низолар ва норзичилик хислари юқори даражада?
- Яратилган барча имкониятлар ҳалқ манфаатлари ва ёшлар хозирги кунига яратилаган имкониятлар учун мўлжалланганми?
- Сизларга берилган барча имкониятлардан фойдалана оляпсизми? агарда йуқ бўлса нималрни қўлдан бой бердингиз?
- Агарда сизга давлат бошқарувида иш бошлаш имконияти берилса биринчи бўлиб ишни нимадан бошлаган бўлардингиз?
- Хотин-қизларни бошқарувидаги ўрни ва вазифалари ҳақида нималар биласиз?
- Мавжуд имкониятларимиз ўтган 10 йил олдинги имкониятлар билан тубдан фарқи борми? Агар бўлса улар нималардан иборат?.
Барча талабалар савол-жавобга фаол иштирок этишди. “Дебат” барча ёшларимиз онгида ижобий таасурот қолдирди. Айнан шунга ўхшаш эркин фикрлар жараёнини ёшлар ўртасида сурункали равишда олиб бориб туриш лозимлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз.
Тайёрлади ПП ва ЎМ кафедраси доценти Д.И.Мукумова