Коррупция –тараққиёт кушандаси

    Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали, Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда 2020 йил 14 декабр куни “Коррупция –тараққиёт кушандаси” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирга   Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими бошлиғи подполковник Ж.Ҳушвақтов ва ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили капитан Ш.Ғозиевлар ташриф буюрди. Тадбирни  Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Ҳ.Равшанов олиб борди. Подполковник Ж.Хушвақтов – “Коррупция” – сўзининг маъноси, давлат хизматчилари ўз лавозимлардан фойдаланиб, қандай ҳолатларга йўл қўйганда коррупция ҳисобланиши хақида батафсил тушунчалар берди. Тадбир якунида Ҳ.Равшанов Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан олий таълим тизимига берилаётган катта эътиборга жавобан олий таълим тизимини коррупциядан ҳоли тизимга айлантиришимиз зарурлиги бугунги кунда асосий долзарб масала эканлигини таъкидлаб ўтди ва порахўрликка қарши курашишни кенг жамоатчилик назорати остида шаффоф тарзда ўтказилишини тадбир иштирокчиларига етказди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати