Ижро интизомини янада мустаҳкамлашга оид семинар
Институт ректорининг 2019 йил 25 декабрдаги 1199 А/Ф сонли бўйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Мониторинг ва ички назорат бўлими ҳамда Юрисконсулът иштирокида 15-16 январь кунлари Институтнинг барча иш юритувчи ходимларига Ижро интизоми бўйича семинар ўтказилди. Семинардан кўзланган асосий мақсад: Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши, ўқув-таълим жараёнида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқ ва Ҳайъат қарорларининг бажарилиши, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида қўйилган масалалар ҳамда институт Илмий Кенгашининг қарорлари, институт ректорининг буйруқларини бўлимлар, факультетлар ва кафедралар томонидан ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш ҳисобланади. Семинар давомида барча иштирокчилар ижро интизомига оид ўзларининг қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олдилар.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов