Гиёҳвандлик гирдоби

Таҳлилига кўра, гиёҳвандлик юқори асаб тизимини қўзғатиб, ишдан чиқаргач, инсоннинг руҳий ва жисмоний саломатлигига путур етказади. Шунингдек, организмдаги моддалар алмашинуви жараёни бузилади ва охир-оқибат бутун вужуд заҳарланади. Бора-бора инсон организми бундай моддаларни истеъмол қилмаса, қисман ёки бутунлай ишдан чиқади. Бундай оғудан талаба-ёшларимизни асраш мақсадида “Ер ресурсларини бошқариш” факультети маърузалар залида талаба-ёшлар ва профессор-ходимлари орасидаижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураши” ва “Гиёҳвандлик - аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик” каби мавзулар профилактик тадбир ўтказилди. Унга ташриф буюрган соҳа ҳодимлари ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБнинг катта тезкор вакил капитан Ш.Қ.Абдуллаев наркотрафик ва гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш ва гиёҳвандликнинг олдини олиш борасида 1994 йил 30 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Макамасининг “Ўзбекистон Республикаси наркотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссиясини ташкил этилганлиги тўғрисида”ги 229-сонли Қарори, 1996 йил 7 ноябрдаги 382-сонли Қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот таҳлил марказини ташкил этиш ҳамда наркотик моддаларнинг ноқонуний ишлатилишига қарши курашувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бўлинмаларини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган ва ижроси таъминланаётганлигини айтиб ўтди.

Тан олиш керак, дунёнинг ривожланган мамлакатларида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларга қарши курашга алоҳида эътибор қаратилган. Шу маънода, давлатимиз томонидан ҳам мамлакатимизда бундай иллатнинг олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Аммо, афсуски, айрим кимсалар томонидан бу турдаги ажал оғусини арзимаган пул эвазига яширинча чегарадан олиб ўтишга уринишлар ҳали-ҳануз учраб турибди. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш эса миллий хавфсизлик хизмати, ички ишлар органлари, божхона ҳамда чегара қўшинларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Шундай бўлса-да, гиёҳвандликка қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам бевосита вазифаси бўлиб қолмоғи лозим. Бир сўз айтганда эса, уйимизни, фарзандларимиз ҳамда яқинларимизни “оқ ажал” балосидан ўзимиз асрашимиз шарт.

 

Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини  Ҳ.Эшова ахбороти

              Институтнинг мотбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов