Орол муаммосига бағишланди
2020 йил 14 февраль куни ТИҚХММИ Қарши филиалида Экологик партияси Қашқадарё вилояти партия ташкилоти, Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти билан ҳамкорликда “Орол келажаги – ёшлар нигоҳида” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни филиал директори З.Муқимов очиб берди.
Шундан сўнг сўз олганлар Орол денгизининг – кечаги ва бугунги аҳволи, аҳолининг экологик хабардорлигини оширишда ОАВнинг тутган ўрни, ёшларда ҳуқуқий экологик маданиятни шакллантириш ва экологик умумбашарий долзарб муаммолар тўғрисида тадбир иштирокчиларига маълумот бериб ўтди. Тадбирда профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар томонидан қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар бериб ўтилди.
Тадбир қизғин музокараларга бой тарзда ўтди.
Умумтехник фанлар кафедраси мудири Дилшод Қувватов ва филиал матбуот котиби Фаррух Нажимовлар ахбороти
ТИҚХММИ Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов