Магистрантлар талабалар турар жойида нималар билан машғул?

Айнан шу савол бугун талабалар турар жойига ташриф буюрган ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев ва барча факультетлар деканларининг диққат марказида бўлди.

Маълумки, институтимиз талабалар турар жойлари жорий ўқув йили бошида янгидан таъмирланиб фойдаланишга топширилган бўлиб, талабаларнинг унда яшаш ва ўзларининг ўқув-илмий ишларини давом эттириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.

Муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича беш муҳим ташаббус доирасида 4-сонли ТТЖда ҳам тизимли равишда бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, 40 га яқин магистр талабалар ҳам 4-сонли ТТЖда яратилган барча имкониятлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиб келишмоқда. Уларнинг ўз фаолиятларини олиб бориши, бўш вақтларидан самарали фойдаланишлари учун яхши шароитлар яратилган. Улардан, замонавий компьютерлар билан жиҳозланган хонада ArcGIS, AutoCAD, масофадан зонтлаш, 3DMax каби дастурлар ўрнатилган бўлиб магистрантлар бу дастурлардан тўлиқ фойдаланиб келишмоқда. Бундан ташқари, инглиз тилида IELTS сертификатига эга талабалар ўз тенгдошларига чет тили курсларини ташкил этиб ўқув машғулотларини олиб боришмоқда. Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев ва барча факультетлар деканлари компьютер хонасида бўлиб магистрантлар ишлатаётган компьютер дастурлари ва инглиз тили курси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларни беришди ва суҳбат илмий тадқиқот натижаларини компютер дастурларида ифодалаш, уларни чет эл нуфузли илмий журналларида чоп этиш ҳақидаги баҳсларга уланиб кетди.

Шунингдек, маиший шароитлар ҳам намунали тарзда ташкил этилган. Ташриф давомида устозларимиз намунали хоналарни ҳам кўздан кечириб, барча шароитларни ўрганиб чиқишди. Ўрганиш натижаларига кўра 5 та энг намунали деб топилган хоналарга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Магистратура бўлими номидан Шоҳруҳ Азизов ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов