Нуфузли давлат ташкилотларининг талаби

Олий таълим муассасасида таҳсилни тугатгач, муваффақиятли ишга жойлашиш ҳар бир ёш йигит-қизнинг орзуси. Аммо ҳамма ҳам ўқишни тамомлаб мутахассислиги бўйича яхши иш топа оладими? Бугун дунё аҳолисини ташвишга солаётган муаммолардан бири ҳам айнан ишсизлик ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларни мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли қарори 11-банди ҳамда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан.

Жорий йилнинг 16-апрел куни институтимизнинг “Қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти” факултети “Техника ва технологияларнинг техник экспертизаси ва маркетинги” таълим йўналишининг битирувчи талабалари ва “Ўзбекистон миллий метрология институти”, “Миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзбекекпертиза” АЖ раҳбар ходимлари билан биргаликда ушбу ташкилотларнинг фаолияти ва бўш иш ўринлари юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида ташкилот раҳбар ходимлари томонидан 50 га яқин бўш иш ўринлари мавжудлиги ва уларга жойлашиш шартлари ҳақида яқиндан маълумот бериб ўтилди.
 

“Электротехника ва мехатроника” кафедраси
стажер ўқитувчиси А. Мустафоқулов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати