Талабаларнинг ҳуқуқий-сиёсий онгини ошириш
Талабаларнинг ҳуқуқий-сиёсий онгини ошириш Ўзбекистонда сиёсий партиялар вазифасини англаш, ҳамда ёшларнинг ҳуқуқий-сиёсий онгини ошириш мақсадида 2021 йил 16 – апрель куни “Гидромелиорация” факультетининг “Профессионал таълим ва жисмоний маданият” кафедраси ташаббуси билан Мирзо Улуғбек туман Миллий тикланиш партия кенгаши аъзолари, Мирзо Улуғбек туман Кенгаши раиси Ботир Ғофурович, Мирзо Улуғбек туман Кенгаши раиси ўринбосари Дадабаев Бахтиёр Байназаровичлар билан давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида - ҳозирги даврда ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий онгини ошириш, ва бунда партияларнинг ҳаракатлари тўғрисида фикр алмашинди. “Гидромелиорация” факультетининг 1 ва 2 - босқич талабалари томонидан жудаям қизиқарли саволлар берилди. Саволлар қуйидагича: “Сиёсий партияларнинг ваколати нималардан иборат?”, “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан таълим тизимида қандай таклифлар киритилган?”, “Нега айнан блогерлар халқ дардини ҳал қилишмоқда?”, “Нега депутатларга мурожаат қилганда бу ишлар чўзилиб кетади?” ва шунга ўхшаш очиқча саволларга жавоблар берилди.
“Миллий тикланиш” демократик партияси вакиллари барча саволларга самимий ва сидқидилдан ёндошган ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилдилар. Шунга ўхшаш семинар тренинглар ўтказиб турилганда, ёшларимиз фикрлаши, дунёқараши янада ошиб боради. Ҳар бир инсон ўзини ўзгартирсагина жамиятимизда ўзгариш рўй беради – дейдилар юртбошимиз.
ТИҚХММИ матбуот хизмати