Япониянинг нуфузли университетлари олимлари институтимиз меҳмони
Япониянинг 10 та нуфузли университетлари ва Ўзбекистоннинг 6 та университетлари ва илмий тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорликда САТРЕПС лойиҳаси таркибий қисмларини муҳокама қилиш мақсадида жорий йилнинг 4 ва 10 май кунлари Япониянинг ЖИCА бош ваколатхонаси раҳбари ўринбосари УЕДА Ясунари, Кёто университети профессори ТАНАКА Кенжи, Тоттори университети профессори ТОДЕРИЧ Кристина, Чиба университети ҲИГУЧИ Атсуши, Кёто университети профессор ассистенти КҲУЖАНАЗАРОВ Темурлар институтимизга ташриф буюришди. Ўзаро таништирув маросимидан сўнг, кун тартибининг асосий масаласи муҳокама қилинди.
САТРЕПС лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилояти бўйича олиб бориладиган илмий тадқиқот ишларига ҳамда 3 - компоненти бўлган Ирригатсия ва дренаж қисмига раҳбарлик қилишга келишиб олинди. Шунингдек, 1 - компоненти - сунъий йўлдошлар метеорологияси маълумотларини тадқиқ қилиш, 2 компоненти – Гидродинамика ва сув ресурсларини тадқиқ қилиш ҳамда 5 компоненти бўлган “галофит деҳқончиликни юритиш”да ҳамкор сифатида иштирок этишга келишиб олинди. Ҳар бир компонент учун раҳбар тайинланиши ва институт бўйича лойиҳа учун умумий раҳбарлик белгиланди.
Ушбу лойиҳани бажаришда Инновацион ривожланиш вазирлигининг иштироки ҳам таъминланиши келишиб олинди.
Ушбу лойиҳанинг тадқиқот ишларини бажаришда ўзбек олимларининг харажатларини вазирлик молиялаштирадиган бўлди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати