Дала амалиётидан бир кун

Жорий йилнинг 11 - июнидан бошлаб «Гидромелиорасия» факультетининг 2-босқич талабалари дала ўқув амалиётини ўташ мақсадида институтимизнинг Тошкент вилоятида жойлашган дала амалиёти учун мўлжалланган ерларига жўнатилган эди. У ерда талабалар маъруза ҳамда семинар дарслардан ўрганган билимларини амалда қўллаб ўзлари учун кўникма ҳосил қилишмоқда. Шу жумладан ушбу босқичнинг 208-гуруҳ талабалари, устози С.Мансуров бошчилигида «Қуруқлик гидрологияси» фанидан дала амалиётида сув сатҳини ўлчаш усулларини амалда қўллашди. Бундан ташқари бошқа гуруҳлар ҳам дала амалиётида талабалар «Тупроқшунослик ва деҳқончилик», «Гидрометрия» фанларидан дала ўқув амалиётларини ҳам ўташмоқда. Талабаларга дала амалиётини яхши ўтказиб аъло баҳолар олишга ва келажакда етук мутахассис бўлишига ишонамиз.

«Гидромелиорация» факультети декан муовини Луқмон Самиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов