Назариялар амалиётда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиззах ва Сирдарё вилоятларида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4801-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 18 августдаги 424-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида институтнинг “Гидромелиоратив ишларни механизатсиялаш” ва “Гидротехника қурилиши” факултетлари 3-босқич талабалари  профессор-ўқитувчилар билан биргаликда 14-июн куни Сирдарё вилояти, Оқолтин туманига етиб келган эдилар. Мана уч кундирки талабалар ҳамжиҳатликда сув хўжалиги обектларига қатнаб, мутахассислар кўмагида ўз малакаларини оширмоқдалар.

Айниқса, магистрал каналдаги сув сарфи ва тезлигини замонавий ДОПЛЕР қурилмасида ва анъанавий усулларда ўлчаб таққослаш жараёнлари қизғин кечди. Бунда “Гидротехника қурилиши” факултети талабаларига канал сиғими,  оқим тезлиги, сув ўтқазиш қобилияти каби параметрлар эътиборли бўлса, Гидромелиоратив ишларни механизатсиялаш талабалари учун ушбу қурилма сув ости чўкиндилари миқдорини экранда аниқ кўрсата олиши муҳим бўлди. Факултетлар 3 кун давомида умумий сув хўжалиги обектларида амалиёт ўтасалар, қолган кунлари мутахассислик бўйича ҳудудларига ишчи режа бўйича бўлинишга келишиб олинди. Эртага, аниқроғи 17 июн санасида Сардоба сув омборига ташрифни талабалар интиқлик билан кутишмоқда. Амалиёт давом этади…

 

 

 

 

Гидромелиоратив ишларни механизатсиялаш кафедраси асс. И.Турдибеков маълумоти
ТИҚХММИ матбуот хизмати